Дермазол®
сочлар учун шампунь

ҚАЗҒОҚқа қарши бошқа шампунлар кучсиз бўлганда

Кўрсатмалар

Кепакланувчи темиратки

Кепакланувчи темиратки – бу терининг замбуруғли касаллиги бўлиб, терида яққол ифодаланган яллиғланиш кузатилмайди

Кепакланувчи темиратки

Терининг кўриниб турадиган яллиғланиш реакцияларини келтириб чиқармайдиган замбуруғли тери касаллиги қипиқсимон темиратки деб аталади. Касаллик кератомикоз касалликлар туркумига киради. Касаллик қўзғатувчиси – Phitosporum orbiculare замбуруғи тери қопламининг юқори қатламларида, хусусан, мугуз пардада паразитлик қилиб яшайди. Турининг қипиқсимон темираткига сезгир бўлган энг заиф жойлари кўкрак қафаси, курак-бел ва қўлтиқ териси соҳалари ҳисобланади. Агар касаллик узоқ вақт давомида даволанмаса, елкаларига, қорин ва сонларга ҳам ўтиши мумкин. Статистик маълумотларга кўра, аҳолининг тахминан 5-10 фоизи қипиқсимон темираткидан азият чекмоқда. Қипиқсимон темираткида сариқ рангдаги тошмалар пайдо бўлади. Баъзи ҳолларда яллиғланиш жойлари тўқ жигарранг рангга киради. Замбуруғ биринчи навбатда эпидермиснинг шохсимон қаватини зарарлайди, бу эса қипиқсимон темираткидан зарарланган тери соҳаларининг шўралашига олиб келади. Тери қирилганда, бу қипиққа ўхшаш тангачалар осонгина ажратилиб чиқади, лекин тез-тез ювганда улар деярли кўзга кўринмайди. Ультрабинафша нурланиш таъсири остида терининг зарарланган жойлари кучли шўралайди. Бу усул баъзи ҳолларда беморнинг тўлиқ даволанишига ёрдам беради.

Қазғоқ

Дунёдаги ҳар иккита одамнинг биттаси ҳаётида ҳеч бўлмаганда бир марта бўлса ҳам қазғоқ муаммосига дуч келади.

Қазғоқ

Сайёримиздаги ҳар иккинчи одам ҳаётида камида бир марта қазғоқ муаммосига дуч келади. Қазғоқ пайдо бўлишининг сабаблари Қазғоқ учта омилнинг уйғунлашуви натижасида юзага келади:

  • Теримизда яшайдиган Malassezia globosa номли микроорганизм
  • Бош терисининu себум деб аталадиган табиий ёғи
  • Бош терисининг сезувчанлиги
Malassezia дрожжиси бош териси субемини олеин кислотагача парчалайди. Бош терисининг ушбу кислота таъсирига сезгирлиги ошган тақдирда – бу эса дунё аҳолисининг 50 фоизида кузатилади – қўзғалиш ҳолати юзага келадики, унинг белгиси қазғоқдир. Қазғоқ қачон пайдо бўлади? Қазғоқ одатда балоғат ёшида пайдо бўлади, бу даврда гормонал ўзгаришлар юзага келиб, ёғ безлари секрети янада интенсив ишлаб чиқарила бошлайди. Натижада, қазғоқ пайдо бўлишининг асосий сабаби бўлган Malassezia globosa микроорганизми учун бой озуқа муҳити яратилади. Аммо қазғоқ гормонал ўзгаришлар туфайли бошқа даврларда ҳам пайдо бўлиши мумкин: катталарда ёки стресс таъсири остида. Қазғоқ белгилари Қазғоқ пайдо бўлганининг энг оддий кўрсаткичи - бу елкада терининг оқ қипиқчалари кузатилиши ҳисобланади, аммо бошқа белгилар ҳам мавжуд:
  • Қичишиш
  • Қизариш
  • Бош териси қуруқшаши
У сезувчан бош терисининг қазғоқ пайдо бўлишига олиб келадиган микроорганизмга қарши реакцияси сифатидаги қўзғалиши натижасида пайдо бўлиши мумкин. Қазғоқдан қандай қутулиш мумкин Яхшиямки, қазғоқ, оқ қипиқчалар ва бош терисининг қуруқлиги билан курашиш осон. Барча аломатларни йўқ қилиш учун сочларни қазғоққа қарши самараси тасдиқланган шампунь билан ювиш кифоя. Муайян аломатларга, соч турига ва кутилаётган натижага қараб қўллаш мумкин бўлган шампунлар тури жуда кўп - улар сочларни янада қалинроқ, ҳажмдорроқ ёки силлиқроқ ва майинроқ қилишга ёрдам беради. Уларнинг барчасида фаол модда сифатида цинк пиритиони мавжуд бўлиб, мунтазам фойдаланилганда унинг қазғоқка қарши самараси кўплаб клиник синовларда исботланган.

Себорея

Себорея ёки себореид – бу сурункали касаллик бўлиб, кўпроқ терининг айрим қисмларини зарарлайди

Себорея

Себорея ёки себореид – сурункали касаллик бўлиб, асосан терининг ёғ безлари билан бойитилган жойларига таъсир кўрсатади, булар: бош териси, бурун-лаб ва қулоқ супасининг орқа бурмалари, кўкрак, кўз қовоқлари четлари, кураклар ўртасидаги соҳалар кабилардир. Зарарланган соҳалар ҳалқасимон кўринишдаги шаклларни ҳосил қилади. Касаллик зарарланган соҳалардаги пўст ташлаш, яллиғланиш, ачишиш ва қичишиш билан кечади. Себореяли экзема аввалига бош терисида пайдо бўлади, кейин эса курак, кўкрак ва юзга тарқалади. Экземанинг бу шакли зарарланган соҳалар ўткир чегараларининг мавжуд эмаслиги, кучли сувланганлик, доимий қичишишнинг бўлиши ҳамда ёғли тери қипиқларининг қатлам-қатлам бўлмаслиги билан тавсифланади. Себореид кўпинча иммунитет тизимининг кескин пасайиши билан бирга кузатилади. Шунингдек, себореяли экзема себореяли дерматит билан оғриган беморларда ҳам пайдо бўлади. Ҳозирги вақтда олимлар себореяли экземанинг гайморит, отит медиаси, ичак трактининг сурункали касалликлари ва неврологик бузилишлар ўртасидаги боғлиқлиги ҳақида бош қотирмоқда.

Муаммолар

Malassezia замбуруғи

Қазғоқ – бу шартли-патоген микрофлоранинг (Malassezia авлодига оид липофил замбуруғлар) ҳаддан ташқари фаоллиги туфайли юзага келадиган ва жиддий тери касалликларининг сабабларидан бирига айланадиган, шунингдек, соч тўкилишини қўзғатадиган бош териси замбуруғ касаллиги.

Қазғоқ ва себореянинг пайдо бўлиш механизмлари
  • Malassezia авлодига оид липофил замбуруғлар

    + тери ёғлари триглицеридлари ҳамда кератин липидлари
  • Индивидуал

    Яллиғланиш, шўралаш, қичишиш

    терининг тўсиқ функциясининг заифлашиши
  • Илованинг асосий нуқтаси

    Қўзиқоринлар кўпайиши учун

    озиқлантирувчи муҳит
  • Терининг қўзғаши

Дермазол® қандай ишлайди®

Замбуруғга қарши компонент

Икки томонлама таъсирга эга бўлган замбуруғга қарши восита: замбуруғнинг ўзини, унинг спораларини йўқ қилишга ва замбуруғ флорасининг ўсиши ва кўпайишига тўсқинлик қилишга қаратилган. Бош терисининг шўралаши ва қичишишини тезда камайтиради.

Қўллаш тартиби

Сочингизни намланг

Шампунни соч ва терига суртинг

3-5 дақиқага қолдиринг

Ювиб ташланг

Чиқариш шакллари

100 ml

Шампун

50 ml

Шампун

8 ml

Саше

Саволлар

Айтинг-чи, оддий Дермазол® шампуни Дермазол® Плюс шампундан қандай фарқ қилади?

Таркиби яхшилангани туфайли Дермазол® Плюснинг кўрсатмалари доираси кенгайган бўлиб, себорея ҳамда себореяли дерматитнинг сурункали, такрорланувчи ва мураккаб кўринишлари, шу жумладан, себореяли экземада самара беради; нафақат замбуруғларга, балки бактерияларга ҳам таъсир кўрсатади; шикастланган терининг шифо топишига ёрдам беради, сочни самарали намлайди, витаминлар ва микроэлементлар билан бойитади.

Дермазол® Плюс шампуни таркибида Алоэ вера мавжуд. Унинг миқдори қанча?

Дермазол® Плюснинг ўзига хос хусусияти шундаки, унинг таркибига 2,5% қуруқ Алоэ экстракти қўшилган ва бу ўсимликнинг шифобахш хусусиятларидан максимал даражада фойдаланиш имконини беради.

Ушбу концентрацияда Алоэ нафақат соч кондиционери сифатида ишлай бошлайди, балки яллиғланиш ва қўзғалганлик хусусиятларини йўқотади, терининг таъсирланган жойларини даволашга ёрдам беради.

Менда сурункали қазғоқ ва себореяга мойиллик бор, ҳар куни махсус воситалардан фойдаланишим керак. Бундай ҳолатда Дермазол® Плюсдан қандай фойдаланишим керак?

Ҳақиқатан ҳам, терининг муайян тури ва моддалар алмашинувининг ўзига хосликларида муаммони бирданига ҳал қилиш қийин. Сизнинг ҳолатларингизда мутахассиснинг кузатуви ва тегишли тавсияларни олиш зарур.

Бунда касалликнинг зўрайиш даврида Дермазол® Плюсдан кўрсатмаларда кўрсатилганидек, 2 ҳафта давомида ҳафтасига 1-2 марта фойдаланиш кифоя. Кейинчалик препаратни 2 ҳафта давомида ҳафтасига 1-2 марта қисқа профилактик курслар билан қўлласа бўлади. Препаратни қўллаш ўртасида 2 ҳафталик интервални сақлаш мумкин.

Айтинг-чи, агар Дермазол® Плюсни тез-тез ишлатсам, таъсир тезроқ келадими?

Дермазол® шампунлари замбуруғларга қарши кучли компонентларни ўз ичига олган дорилар туркумидир. Соч ва бош терисига суртганда, замбуруғнинг вегетатив шакллари ортга қайтариб бўлмайдиган тарзда йўқ қилинади. Фақат споралар қолади, лекин уларни кўпинча қайнатиш билан ҳам инактивация қилиб бўлмайди. 2-3 кундан кейин споралар униб чиқа бошлайди ва бу вақтда улар шампуннинг таркибий қисмларига нисбатан заифдир.

 

Шундай қилиб, тавсия этилган режим инфекцияни тўхтатиш учун етарли

 

Бироқ бу борада терининг индивидуал хусусиятларини ва замбуруғ споралари билан такроран инфекцияланиш эҳтимолини ҳисобга олиш керак (бош кийим, ёстиқлар, тароқлар – маиший омилларни истисно қилиш жуда қийин). Мунтазам шифокорнинг назорати остида бўлиш индивидуал хусусиятлар ва ҳолатларни ҳисобга олишга ёрдам беради.

Менда сурункали қазғоқ бор ва доимий равишда махсус маҳсулотлардан фойдаланишим керак. Дермазол®Плюсдан фойдаланиш қанчалик тежамкор?

Кўп ҳолларда Дермазол® Плюсни ҳафтасига икки мартадан кўп бўлмаган ҳолда икки ҳафта давомида буюриш тавсия этилади ва бунда профилактика курслари орасидаги интервалларга амал қилиш тавсия қилинади.

Шундай қилиб, битта 100 мл.лик идиш, тўғри ишлатилганда, 5-6 ойга етади.

Мутахассислар учун маълумот

Тиббий мутахассис ёки соғлиқни сақлаш мутахассиси эканлигингизни тасдиқланг.

ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР МАВЖУД. ФОЙДАЛАНИШДАН ОЛДИН, ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА КЎРСАТМАЛАР БИЛАН ТАНИШИБ ЧИҚИНГ ЁКИ МУТАХАССИС БИЛАН МАСЛАҲАТЛАШИНГ.

Қаердан сотиб олса бўлади?

apteka.uz ва arzonapteka.uz махсус хизматларидан фойдаланган ҳолда Дермазол® харид қилиш мумкин бўлган ўзингизга энг яқин жойлашган дорихона манзилини осонгина топишингиз мумкин.