Дермазол® Плюс
соч шампуни

ҚАЗҒОҚҚА қарши уч тарафлама таъсир

Йўриқнома

Кепакланувчи темиратки

Кепакланувчи темиратки – бу терининг замбуруғли касаллиги бўлиб, терида яққол ифодаланган яллиғланиш кузатилмайди

Кепакланувчи темиратки

Терининг кўриниб турадиган яллиғланиш реакцияларини келтириб чиқармайдиган замбуруғли тери касаллиги қипиқсимон темиратки деб аталади. Касаллик кератомикоз касалликлар туркумига киради. Касаллик қўзғатувчиси – Phitosporum orbiculare замбуруғи тери қопламининг юқори қатламларида, хусусан, мугуз пардада паразитлик қилиб яшайди. Турининг қипиқсимон темираткига сезгир бўлган энг заиф жойлари кўкрак қафаси, курак-бел ва қўлтиқ териси соҳалари ҳисобланади. Агар касаллик узоқ вақт давомида даволанмаса, елкаларига, қорин ва сонларга ҳам ўтиши мумкин. Статистик маълумотларга кўра, аҳолининг тахминан 5-10 фоизи қипиқсимон темираткидан азият чекмоқда. Қипиқсимон темираткида сариқ рангдаги тошмалар пайдо бўлади. Баъзи ҳолларда яллиғланиш жойлари тўқ жигарранг рангга киради. Замбуруғ биринчи навбатда эпидермиснинг шохсимон қаватини зарарлайди, бу эса қипиқсимон темираткидан зарарланган тери соҳаларининг шўралашига олиб келади. Тери қирилганда, бу қипиққа ўхшаш тангачалар осонгина ажратилиб чиқади, лекин тез-тез ювганда улар деярли кўзга кўринмайди. Ультрабинафша нурланиш таъсири остида терининг зарарланган жойлари кучли шўралайди. Бу усул баъзи ҳолларда беморнинг тўлиқ даволанишига ёрдам беради.

Қазғоқ

Дунёдаги ҳар иккита одамнинг биттаси ҳаётида ҳеч бўлмаганда бир марта бўлса ҳам қазғоқ муаммосига дуч келади.

Қазғоқ

Сайёримиздаги ҳар иккинчи одам ҳаётида камида бир марта қазғоқ муаммосига дуч келади. Қазғоқ пайдо бўлишининг сабаблари Қазғоқ учта омилнинг уйғунлашуви натижасида юзага келади:

  • Теримизда яшайдиган Malassezia globosa номли микроорганизм
  • Бош терисининu себум деб аталадиган табиий ёғи
  • Бош терисининг сезувчанлиги
Malassezia дрожжиси бош териси субемини олеин кислотагача парчалайди. Бош терисининг ушбу кислота таъсирига сезгирлиги ошган тақдирда – бу эса дунё аҳолисининг 50 фоизида кузатилади – қўзғалиш ҳолати юзага келадики, унинг белгиси қазғоқдир. Қазғоқ қачон пайдо бўлади? Қазғоқ одатда балоғат ёшида пайдо бўлади, бу даврда гормонал ўзгаришлар юзага келиб, ёғ безлари секрети янада интенсив ишлаб чиқарила бошлайди. Натижада, қазғоқ пайдо бўлишининг асосий сабаби бўлган Malassezia globosa микроорганизми учун бой озуқа муҳити яратилади. Аммо қазғоқ гормонал ўзгаришлар туфайли бошқа даврларда ҳам пайдо бўлиши мумкин: катталарда ёки стресс таъсири остида. Қазғоқ белгилари Қазғоқ пайдо бўлганининг энг оддий кўрсаткичи - бу елкада терининг оқ қипиқчалари кузатилиши ҳисобланади, аммо бошқа белгилар ҳам мавжуд:
  • Қичишиш
  • Қизариш
  • Бош териси қуруқшаши
У сезувчан бош терисининг қазғоқ пайдо бўлишига олиб келадиган микроорганизмга қарши реакцияси сифатидаги қўзғалиши натижасида пайдо бўлиши мумкин. Қазғоқдан қандай қутулиш мумкин Яхшиямки, қазғоқ, оқ қипиқчалар ва бош терисининг қуруқлиги билан курашиш осон. Барча аломатларни йўқ қилиш учун сочларни қазғоққа қарши самараси тасдиқланган шампунь билан ювиш кифоя. Муайян аломатларга, соч турига ва кутилаётган натижага қараб қўллаш мумкин бўлган шампунлар тури жуда кўп - улар сочларни янада қалинроқ, ҳажмдорроқ ёки силлиқроқ ва майинроқ қилишга ёрдам беради. Уларнинг барчасида фаол модда сифатида цинк пиритиони мавжуд бўлиб, мунтазам фойдаланилганда унинг қазғоқка қарши самараси кўплаб клиник синовларда исботланган.

Себорея

Себорея ёки себореид – бу сурункали касаллик бўлиб, кўпроқ терининг айрим қисмларини зарарлайди

Себорея

Себорея ёки себореид – сурункали касаллик бўлиб, асосан терининг ёғ безлари билан бойитилган жойларига таъсир кўрсатади, булар: бош териси, бурун-лаб ва қулоқ супасининг орқа бурмалари, кўкрак, кўз қовоқлари четлари, кураклар ўртасидаги соҳалар кабилардир. Зарарланган соҳалар ҳалқасимон кўринишдаги шаклларни ҳосил қилади. Касаллик зарарланган соҳалардаги пўст ташлаш, яллиғланиш, ачишиш ва қичишиш билан кечади. Себореяли экзема аввалига бош терисида пайдо бўлади, кейин эса курак, кўкрак ва юзга тарқалади. Экземанинг бу шакли зарарланган соҳалар ўткир чегараларининг мавжуд эмаслиги, кучли сувланганлик, доимий қичишишнинг бўлиши ҳамда ёғли тери қипиқларининг қатлам-қатлам бўлмаслиги билан тавсифланади. Себореид кўпинча иммунитет тизимининг кескин пасайиши билан бирга кузатилади. Шунингдек, себореяли экзема себореяли дерматит билан оғриган беморларда ҳам пайдо бўлади. Ҳозирги вақтда олимлар себореяли экземанинг гайморит, отит медиаси, ичак трактининг сурункали касалликлари ва неврологик бузилишлар ўртасидаги боғлиқлиги ҳақида бош қотирмоқда.

Муаммолар мажмуи

Malassezia замбуруғи

Қазғоқ – бу терининг замбуруғли касаллиги бўлиб, шартли-патоген микрофлоранинг (Malassezia туридаги липофил замбуруғлар) ҳаддан зиёд фаоллиги сабабли юзага келади ва жиддий тери касалликларини келтириб чиқаради, ҳамда сочларнинг тўкилишига сабаб бўлади

Қазғоқ ва себореянинг юзага келиш механизмлари
  • Malassezia туридаги липофил замбуруғлар

    + тери ёғи триглицеридлари ва кератин липидлари
  • Индивидуал тартибда

    Яллиғланиш, кепакланиш, қичишиш

    Терининг тўсиқ(барьер) функциясининг заифлашуви
  • Асосий қўллаш нуқтаси

    Замбуруғларнинг кўпайиши учун

    озуқа муҳити
  • Терида таъсирланиш

Дермазол® Плюс қандай таъсир кўрсатади

Замбуруғларга қарши таркибий қисм

Замбуруғларга қаршивосита, икки тарафлама таъсирга эга:

айнан замбуруғлар, унинг спораларини йўқ қилишга ва замбуруғларнинг ўсиши ва кўпайишини тўхтатишга қаратилган. Бош терисининг кепакланишини ва қичишишини тезда камайтиради.

Руҳ
пиритиони

Эпидермиснинг ҳам юза, ҳам чуқур қатламларида тўпланган бактериал ва замбуруғли инфекцияларни бартараф этади.

Эпидермис ҳужайраларига антипролифератив таъсир кўрсатади, бу эса терининг кепакланиши йўқотиш учун юқори самарали эканидан далолатдир.

Алоэ
вера

Сочларни самарали намлантиришда, уларни витаминлар ва микроэлементлар билан тўйинтиришда ёрдам беради.

75 та озиқлантирувчи модда;
20 хил минерални ўз ичига олган 200 та фаол таркибий қисм;

18 та аминокислота;
12 хил витамин

Қўллаш усули

Сочларни намланг

Сочларга ва терига шампунь суртинг

3–5 дақиқа сочларда қолдиринг

Ювиб ташланг

Чиқарилиш шакли

100 ml

Плюс

50 ml

Плюс

Саволлар

Айтингчи, Дермазол® Плюс шампуни оддий Дермазол® шампунидан нимаси билан фарқ қилади?

Яхшиланган таркиби туфайли Дермазол® Плюсни қўллаш учун кўрсатмалар янада кенгайди, себорея, себореяли дерматитнинг сурункали, кучайиб борувчи ва асоратли кўринишларида ҳамда себореяли экземада самарали; нафақат замбуруғларга, балки бактерияларга ҳам таъсир кўрсатади; терининг шикастланган қисмларини битишига, сочларнинг самарали намланишига, уларнинг витаминлар ва микроэлементлар билан тўйинишига ёрдам беради.

Дермазол® Плюс шампуни таркибида Алоэ вера бор. У қанчалик кўп?

Дермазол® Плюс шампунининг ўзига хос хусусияти шундаки, унинг таркибига нақд 2,5% қуруқ Алоэ экстракти қўшилди, бу эса ўсимликнинг даво хусусиятларидан максимал тарзда фойдаланиш имконини беради.

Алоэнинг бундай концентрацияси сочлар учун нафақат кондиционер сифатида ишлайди, балки яллиғланиш ва қичишишларни йўқотади, терининг шикастланган қисмларининг соғайишига ёрдам беради.

Менда сурункали қазғоқ ва себореяга мойиллик бор, шундай экан мен ҳар куни махсус воситалардан фойдаланишга мажбурман. Бундай ҳолатда мен Дермазол® плюс шампунидан қай тарзда фойдалансам бўлади?

Ҳақиқатан ҳам, терининг муайян турларида ва моддалар алмашинуви хоссаларида муаммони бир пайтда ҳал этиб бўлмайди. Сизнинг ҳолатингизда эса,мутахассис назорати ва тегишли тавсиялар зарур.

Касаллик авж олган даврда йўриқномада қайд этилганидек, Дермазол® Плюсни 2 ҳафта давомида ҳафтада 1-2 мартагача қўллаш етарли бўлади. Келгусида препаратдан профилактика мақсадларида 2 ҳафта давомида ҳафтада 1-2 мартагача фойдаланиш мумкин. Препаратни қўллаш оралиғидаги интервал 2 ҳафтагача бўлиши мумкин.

Айтингчи, агар мен Дермазол® Плюсдан тез-тез фойдаланадиган бўлсам, тезроқ самара бўладими?

Дермазол® Шампунлари – бу дори воситалари серияси бўлиб, таркибида замбуруғга қарши кучли моддалар мавжуд. Бош териси ва сочларга суртилганда замбуруғнинг вегетатив шакллари тикланмайдиган тарзда йўқ қилинади.Фақат кўпинча қайнатиб ҳам фаолсизлантириб бўлмайдиган споралар қолади. 2-3 кун ўтгач, споралар униб чиқади ва бу вақтда улар шампун таркибидаги моддаларга нисбатан заиф бўлади.

Шундай қилиб, инфекцияни тўхтатиш учун тавсия қилинадиган тартиби етарлидир.

Бироқ, бунда терининг ўзига хос хусусиятларини ва замбуруғ споралари билан қайта зарарланиш эҳтимолини ҳисобга олиш керак (бош кийимлари, ёстиқлар, тароқлар –кундалик маиший омилларга эътибор қаратишни истисно қилиб бўлмайди). Индивидуал хусусиятлар ва ҳолатларни эътиборга олишда мунтазам шифокор назоратида бўлиш ёрдам беради.

Менда сурункали қазғоқ бор ва доимий тарзда махсус воситалардан фойдаланишга мажбурман. Дермазол®Плюсдан фойдаланиш мен учун қанчалик тежамли бўлади?

Кўп ҳолатларда Дермазол® Плюсдан икки ҳафта давомида икки мартадан кўп бўлмаган тарзда фойдаланиш тавсия қилинади, шунингдек, профилактика мақсадларида фойдаланиш курслари орасидаги интервални ҳам сақлаш талаб этилади.

Шундай қилиб, тўғри фойдаланилган тақдирда, 100 мл ли флакон 5-6 ойга етади.

Мутахассислар учун маълумот

Соғлиқни сақлаш ходими ёки тиббиёт мутахассиси эканингизни тасдиқланг.

Қаердан харид қилиш мумкин?

Аpteka.uz ва arzonapteka.uz махсус сервислари ёрдамида Дермазол® Плюсни ўзингизга энг яқин дорихонадан осон топишингиз ва сотиб олишингиз мумкин.